Abstract
Инсониятда учрайдиган касалликлар ўртасида энг кўп тарқалгани гельминтозлар ҳисобланади. Бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра Осиё, Африка ва Лотин Америка давлатларининг 90% аҳолиси ушбу кассаликка чалинган. Шаҳарларда глобал ривожланишни ўсиши, аҳолининг ижтимоий тузилишидаги ўзгаришлар ва бошқа омиллар билан боғлиқ демографик ўзгаришлар шаҳарларда итларнинг кўпайишига олиб келди ва бу катта муаммо бўлиб қолди. Шаҳарларнинг ўсиши, аҳолининг ижтимоий тузилишидаги ўзгаришлар ва бошқа омиллар билан боғлиқ демографик ўзгаришлар шаҳарларда итларнинг кўпайишига олиб келди ва бу катта муаммо бўлиб қолди. Айниқса болаларда паразитар касалликларни кўпайишига туртки фактор бўлиб ҳисобланади. Қуйидаги турлардаги гелментлар итлар орқали юқори юқумлилик инфекцияси хисобланади. Яни гелминтлардан - Taenia hydatigena, Echinococcus granulosus, Dipylidium kaninum, Toxascaris leonina, Toxocara kanis, Ancylostomum kaninum, Uncenaria stenocephala 20,2 дан 72,2% гача ва интенсивлик билан кенг қамровли инвазияга эга.