Abstract
Халқаро таълим амалиётида таълим олувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий ёндашувга асосланган таълим дастурларини яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш заруриятини юзага келтирди. Бу аввало, халқаро тажрибалан келиб чиққан ҳолда узлуксиз таълим тизимида компетенциявий ёндашувга асосланган таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув режалари яратиш, компетенциявий ёндашув асосида ўқитиш технологиялари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни тақоза қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш устивор вазифа сифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан, дунё таълимида таълим технологияларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар таҳлилида тиббиёт, ветеринария, автотранспорт каби соҳаларда мутахассис тайёрлаш жараёнига симуляцион-имитацион ўқитиш технологияларини қўллаш таълим мазмунини ўзлаштиришнинг самарадорлигини таъминлади.
References
Симуляционное обучение в медицине / Сост. Горшков М. Д., под ред. Свистунова А. А.-М.: Изд-во Первого МГМУ им. И. М. Сеченова, 2013 .-287
.М.Д.Горшков, А.Л.Колыш. История симуляционного обучения в России и зарубежом.
Сyberleninka.ru/article/n/istoriya-simulyatsionnogo-obucheniya-v-rossii-i-za-rubezhom/viewer
R.Samaha. Simulation-based healthcare education. Does it yield some results. Concordia University 2012.