Abstract
Перфоратив гастродуоденал яралар шошилинч абдоминал
жарроҳликнинг энг кенг тарқалган ва прогностик жиҳатдан оғир ҳолатларидан
бири бўлиб қолмоқда. Замонавий лапароскопик ва видеоассистент
технологияларнинг ривожланишига қарамай, муайян беморда жарроҳлик
усулини танлашнинг аниқ объектив мезонлари бугунги кунгача етарлича ишлаб
чиқилмаган. Усулни субъектив танлаш операциядан кейинги асоратлар ва
такрорий аралашувлар хавфини оширади. Шу боис яра атрофидаги маҳаллий
ўзгаришлар кўлами ва беморнинг умумий ҳолати оғирлигини комплекс
баҳолашга асосланган дифференциал ёндашувни ишлаб чиқиш долзарб
аҳамиятга эга.