Abstract
Перфоратив гастродуоденал ярани лапароскопик тикиш
миниинвазив жарроҳликнинг танлов усули ҳисобланса-да, бир қатор ҳолатларда
— яранинг ноқулай локализацияси, катта диаметрли тешик ёки зич периульцероз
инфильтрат мавжудлигида — унинг бажарилиши техник жиҳатдан мураккаб ёки
имконсиз бўлади. Бундай вазиятларда анъанавий кенг лапаротомияга ўтиш
миниинвазивликнинг афзалликларини йўққа чиқаради. Шу сабабли
лапароскопия учун ноқулай ҳолатларда видеоассистент мини-кесим орқали
тикиш усулининг ўрни ва самарадорлигини аниқлаш долзарб ҳисобланади.