Abstract
Жигар саратони (гепатоцеллюляр карцинома, ГСК) дунёда энг кенг тарқалган ва ўлим даражаси юқори бўлган онкологик касалликлардан бири ҳисобланади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (WHO, 2022) маълумотларига кўра, ҳар йили 800 000 дан ортиқ бемор жигар саратонидан вафот этади. Касалликнинг кеч аниқланиши унинг даволаш имкониятларини чеклайди. Шу сабабли, эрта ташхис қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш бугунги тиббиётда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
