Abstract
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан то ҳозирги кунга қадар амалга ошириб келаётган туб ислоҳотларимиздан кўзланган асосий мақсадлардан бири жамиятимизда бозор муносабатларини авж олдириш асосида шахс ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш, бу ҳуқуқ ҳамда эркинликлар кафолатларини кучайтиришдан иборатдир. Ижтимоий соҳа иқтисодий ислоҳотларимиз эволюцион тарзда, босқичма-босқич мамлакатимиз, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, фуқароларимиз моддий, маънавий- руҳий аҳволида салмоқли ижобий ўзгаришлар ясар экан, буларнинг барчасда инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устивор вазифалардан бўлиб қолаверади. Зероки, Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзининг Олий мажлисга мурожаатномасидаги маърузасида таъкидлаганларидек: « Биз мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини енг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш борасида ўтган давр мобайнида қонунчилик соҳасида ва амалий сиётамизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритилган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда мухрланиб қўйилган талаб ва тамойиллар билан узвий боғлиқдир.
References
Nishimura K. On the Nagasaki Beat: the Art of Community Policing (Look Japan. 1997, March).
Иншаков С.М. Зарубежная криминология. – М., 1997. – С. 47.
ОБСЕ, Документ копенгагенского совещания. – Копенгаген, 1990. – С. 5–6.
Руководство по демократическим основам полицейской деятельности / Составлено Старшим советником Генерального секретаря ОБСЕ по вопросам полицейской деятельности. – Вена, 2008. – С. 14.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.