ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Keywords:
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, ноқонуний айланма, наркожиноятлар профилактикаси, жамоат хавфсизлиги, ташкилий механизм, ҳуқуқий механизм, идоралараро ҳамкорлик, ягона ахборот контури, рақамли мониторинг, EWS, OSINT, блокчейн таҳлили, ГИС технологиялари, нарколабораторияAbstract
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси шароитида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Наркотаҳдидларнинг замонавий шакллари, хусусан, трансчегаравий каналлар, интернет ва мессенжерлар орқали “контактсиз” тарқатиш, крипто-тўловлар ҳамда ноқонуний нарколабораториялар фаолиятининг криминоген хавфи очиб берилган. Тадқиқотда профилактика, тезкор-қидирув, тергов, молиявий мониторинг, чегара назорати ва реабилитация чораларини ўзаро уйғунлаштирувчи ягона ташкилий-ҳуқуқий ёндашув зарурлиги асосланади. Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни “ягона ахборот контури” тамойили асосида такомиллаштириш, эрта огоҳлантириш тизимлари (EWS), OSINT, блокчейн таҳлили ва ГИС технологияларини қўллаш имкониятлари кўриб чиқилади. Мақолада миллий қонунчиликни такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва наркожиноятлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган.References
1. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни алоҳида бўлим — «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига қарши жиноятлар» сифатида гуруҳлаш.
2. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида жиноий уюшма ташкил этганлик учун жавобгарликни алоҳида белгилаш, агар у Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этилса — жазони кескин кучайтириш.
3. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этганлик ёки сақлаганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик киритиш.
4. Наркожиноий муомалага ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиб ҳомийлик қилганлик ёки рейдлар ҳақида маълумот берганлик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш.
5. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилишни алоҳида моддага чиқариш ва унда оғирлаштирувчи ҳолатлар (вояга етмаганларни жалб қилиш, уюшган гуруҳ манфаати)ни назарда тутиш.
6. ЖКнинг 72 ва 73-модда ларига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм ва муддатидан илгари шартли озод қилиш чораларини қўллашни тақиқловчи нормаларни киритиш.
Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши курашнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмлари «куч ишлатиш» моделидан «интеллектуал» жиловлаш ва профилактика моделига ўтмоқда.
Юқорида таклиф этилган қонунчилик ўзгартиришлари нафақат жазони оғирлаштириш, балки жиноий занжирнинг ташкилий тузилмаларини (уюшма, лаборатория, ҳомийлик) парчалаш ва жазонинг муқаррарлиги орқали жамоат хавфсизлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.









