Abstract
Мазкур мақолада ХХ аср бошларида Туркистонда шаклланган жадидчилик ҳаракатининг санъат ва маданият соҳаларидаги фаолияти илмий таҳлил этилган. Жадидлар маданият ва санъатни жамиятни ислоҳ этиш, миллий онгни уйғотиш, эстетик тарбия ва ахлоқий инқирозга қарши курашишда самарали восита сифатида баҳолаганлар. Театр, мусиқа, матбуот ва адабиёт жадидлар фаолиятида фақат эстетик ифоданинг эмас, балки мафкуравий тарғиботнинг ҳам муҳим шакли сифатида намоён бўлган. Мақолада Беҳбудий, Фитрат, Авлоний каби маърифатпарварлар ижоди орқали жадидларнинг маданиятга ёндашуви, уларнинг миллий уйғониш парадигмаси доирасидаги ўрни ҳамда бу мероснинг замонавий аҳамияти ёритилган.
References
1. “Ўзбек миллий мақом санъатининг тарихий ва назарий асослари” Республика илмий-амалий анжумани. “Мусиқа” нашриёти 2020.
2. Зокиржон Орипов. Устоз ва олим. “Ражабийхонлик” илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент-1993.
3. Исҳоқ Ражабов. Мақом асослари. Иккинчи нашр. Тошкент-2019.
4. Исҳоқ Ражабов. Мақомлар масаласига доир. 1963
5. А.Фитрат “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи”. “Фан” нашриёти Тошкет-1993.

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.