Abstract
Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви шароитида хорижий инвестицияларни жалб этиш мамлакатлар иқтисодий тараққиётини таъминловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, капитал, замонавий технологиялар ва бошқарув тажрибасини жалб этиш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) муҳим институционал механизм сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек, «хорижий инвестицияларни жалб этиш учун очиқ, адолатли ва барқарор инвестиция муҳитини яратиш давлат сиёсатида устувор вазифа ҳисобланади»
