Abstract
Бирламчи бош оғриғи ва уйқу бузилишлари ўртасидаги боғлиқлик тўғрисидаги изланишлар сони ортиб бормоқда. Ушбу патологиялар аҳоли орасида кенг тарқалган бўлиб, инсон ҳаётининг сифатини сезиларли даражада пасайтиради. Уйқу бузилишлари бирламчи бош оғриғи ҳолатларини қўзғатувчи асосий омиллардан бири сифатида кўрилмоқда. Шу сабабли, уларни эрта аниқлаш ва олдини олиш муҳим аҳамият касб этади.
