Abstract
Эмоциялар шахснинг асосий хусусиятидир. Бу борада К.Д.Ушинский қуйидаги фикрларни илгари суради: “ҳеч нарса — на сўз, на фикр, на ҳаракатларимиз ўзимизни ва дунёга бўлган муносабатимизни эмоцияларимиз каби аниқ ва тўғри ифода этмайди, уларда характер эшитилади... бизнинг қалбимизнинг барча мазмуни ва унинг тузилиши” акс этади [5, 117, 118] Эмоциялар фаолиятнинг мотиви ва натижаси ўртасидаги муносабатни акс эттирувчи ички сигналлар бўлиб хизмат қилади. А.Н.Леонтьев буни тугалланган (ўтмишда), давом этаётган (ҳозирги) ва келгуси (келажакда) фаолиятга ижобий ёки салбий рухсат бериш белгиси деб атади. Эмоциялар объектлар, вазиятлар, атроф-муҳит таъсирининг инсон учун мавжуд бўлган маъносини, шу жумладан ўқув жараёнидаги когнитив фаолиятнинг маъносини акс эттиради. Улар ўқувччининг билимга шахсий муносабатини ифодалайди; ҳис-туйғуларни ўзига хос умумлаштириш натижасида унга нисбатан барқарор ҳиссий муносабат шаклланади: когнитив фаолиятнинг аҳамиятини баҳолаш ва унга нисбатан шаклланган эмоционал муносабат асосида ҳис-туйғулар ёки ҳиссиётларни рағбатлантиради. Натижада ўқувчини ўрганишга, ёки аксинча, қайтаришга, ўрганишни истамасликка сабаб бўлади.
References
Выготский Л.С. Собр. соч.: В 6 т. Т. 4. М., 1984.
Кравцов Г.Г., Кравцова Е.Е. Психическое развитие дошкольника в свете идей Л.С. Выготского // Психологические проблемы воспитания и обучения. Минск, 1990.
Меньшикова Е.А. О психолого-педагогической природе активной познавательной позиции младших школьников // Начальная школа. 2009. № 10.
Психология: Словарь / Под общ. ред. А.В. Петровского, М.Г. Ярошевского. М., 1990. 5. Ушинский К.Д. Человек как предмет воспитания. М., 1950.