Abstract
Ўзбек орнитонимиясининг ўзига хосликларидан бири шундаки, қушлар миллий меросимизда қушлар олам тадқиқида борасида қушларга махсус бағишланмаган ёки номи таркибида қушларга алоқадор бўлмаган асарлар ўрни ҳам катта. Масалан, тасаввуф намоёндаларининг қушлар ва парвоз билан билан боғлиқ воқеаликларнинг айримлари Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асаридан ҳам ўрин олган. Ундан мавзуга бевосита алоқадор ҳисобланган айрим лавҳаларга эътибор қаратамиз. Асарда одамлар машҳур Зуннун Мисрий ғояларини, сулукини умр бўйи қабул қилмадилар. Лекин “Зуннун қаддаса сирроҳу оламдин ўтти. Жанозасин элтурда бениҳоят яшил қушлар жанозасиға соя қилиб эрдилар. Андоқким, борғон халойиқ аларнинг кўлакасида эрди. Андин сўнгра Зуннунға халқ кўнглида қабул воқеъ бўлди”Алишер Навоий ушбу сўзлар давомида ёзишичи, “Қушлар муддатдин сўнгра Шофеъий раҳмуллоҳи алайҳи шогирди Муъаззинийнинг жанозасиға кўрдиларким, соя солдилар”. Демак, бу сўзлар қадимдан қушларга илоҳий олам билан воситачи деган қарашлар замирида ҳақиқат борлигини кўрсатади. Шу билан бирга исломий ақидаларда яшид қушлар алоҳида тимсол саналишини ҳам билиб оламиз.
References
Мифы народов мира. Том I. ‒ М.: Советская энциклопедия, 1980.‒ С. 144. ‒ С. 172.
Macdonell, Arthur Anthony. Vedic Mythology. Motilal Banarsidass, 2000.; O’Flaherty, Wendy Doniger. The Rig Veda: An Anthology of One Hundred and Eight Hymns. Penguin Classics, 1981.
Nolan, Patricia. The Woman of the House: Gender, Social Change, and the Sacred in Early Medieval Ireland. University of Notre Dame Press, 2010.
Фрезер Дж. Золотая ветвь. вып. III. – С.77-179.
Снесарев Г.П. Хоразмликларнинг мусулмонликдан аввалги маросимлари ва урф-одатлари. Рус тилидан С.Р.Рўзимбоев таржимаси. ‒ Урганч: УрДУ ноширлик бўлими, 2018. ‒ Б. 166.
Мифы народов мира. Том I. ‒ М.: Советская энциклопедия, 1980. ‒ С. 25.