Abstract
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сақланиб қолган шажарага оид ривоятларни, тарихий манбаларни, фольклор материалларни, оғзаки тарихни ўрганиш ҳар бир маҳалла, авлод, уруғлар ҳақидаги тарихий хотирани тиклашда катта аҳамият касб этади. Масалан, шажара анъаналарида етти ота, етти пуштини, яъни аждодларини билиш анъанаси яхши сақланиб қолган. Бундай анъаналар айниқса, тоғли минтақаларда яхши сақланиб қолганлигини гувоҳи бўлиш мумкин. Этнографик кузатишлар асосида Ҳисор тоғларининг жанубий этакларида жойлашган Дарбанд қишлоғида ҳам генеалогик ривоятлар, қарашлар, анъаналар оила шажаралари замирида сақланиб қолганлиги кузатилади.