Abstract
Юрак бўлмалари гипертрофияси артериал гипертензия,
митрал қопқоқ нуқсонлари ва ўпка хасталиклари каби касалликлар билан боғлиқ ҳолда
юзага келади. Бундай ҳолатларда юрак электр фаолиятида ўзгаришлар кузатилиб, бу
электрокардиография (ЭКГ) орқали аниқланиши мумкин. ЭКГ гипертрофияни эрта
аниқлашда ва юрак-қон томир касалликлари асоратларининг олдини олишда самарали
восита ҳисобланади.
