Abstract
Миллатдошлар, қондошлар ўртасида бўлиб ўтган уруш асоратлари орадан 70 йилдан ортиқ вақт ўтса-да, ўзининг оғриқли лаҳзаларини ҳар он эслатиб туради. Корейс миллатининг ҳар бир фуқароси бу зулматли, қора кунларни куни кеча бўлиб ўтган воқеалардек хотиралашади, адиблар эса ҳар сафар уруш мавзусини очиб беришда янги тасвир воситаларига, янги детал ва рамзларга қайта-қайта мурожаат қилишади. Бу фожиа ҳақида ҳар қанча ёзса ҳам камдек туюлади