Abstract
Ўзбек халқи тарихининг XIX аср охири XX аср бошларидаги даври тарихан қисқа вақтни ташкил этган бўлсада, халқимиз тарихий тақдирида муҳим аҳамиятга молик бўлган даврдир. Шу даврда майдонга келган жадид маърифатпарварлик ҳаракати мактаб ва маориф, матбуот, адабиёт ва санъат соҳаларида ислоҳотчилик ишларини амалга оширибгина қолмай, халқнинг маданий, маърифий ва руҳий ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди.