Abstract
Бруцеллёз касаллигининг долзарб муаммолиги сўзсиз ҳисобланади. Бироқ, жуда кўп изланишлар, балоғат ёшидагилардаги бруцеллёзнинг клиникаси ва бошқа асноларига бағишланиб, болалардаги бруцеллёз масаласи бирмунча четда қолмоқда. Ваҳоланки, бизнинг давлатимизда рўй берадиган бруцеллёзнинг ўндан биридан кўпроғи болаларга тўғри келади. Бруцеллёзнинг оқими организмнинг резистентлик хусусиятлари билан боғлиқ. Мактаб ёшидаги болаларда инфекцияга нисбатан қаршилик ва организмнинг уни элиминация этиш хусусиятлари ўзига хосдир. Шунинг учун, педиатрия соҳасига оид бруцеллёз муаммоси билан шуғулланишни жуда муҳим ҳисобласа бўлади.