Abstract
Механик сариқлик ва ўт йўллари декомпенсацияси бўлган беморларни даволаш осон эмас, чунки бу ҳолат кўпинча оғир аҳволдаги одамларда учрайди. Тадқиқотлар ва кузатувлар шунга олиб келаяптики, холестазнинг ривожланиши, ўт йўлларида босим кўтарилиши ва ахолия пайдо бўлиши натижасида жигарда жиддий иш фаолияти ва тузилма ўзгаришлари рўй беради. Бундай касалликда жигар вазифаси заифлашгани ва организмда заҳарли моддалар йиғилгани сабабли оғир ва радикал операция қилиш катта хатар туғдиради.