Abstract
Тезисда рус ва ўзбек насрида бола образининг шаклланишида бадиий макон ва замон бирлиги, яъни хронотоп бажарадиган вазифа қиёсий-типологик аспектда кўриб чиқилади. Л.Толстойнинг «Болалик», С.Аксаковнинг «Багровнабиранинг болалик йиллари», В.Распутиннинг «Француз тили сабоқлари» асарлари Ойбекнинг «Болалик», Ғ.Ғуломнинг «Шум бола», Х.Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асарлари ва Эркин Аъзам қиссалари билан қиёсланади. Рус насрида болалик макони идрок ва хотира орқали ичкарига йўналтирилгани, ўзбек насрида эса у жамоа ва йўл орқали ахлоқий синов майдонига айлангани асосланади.