Abstract
Ўткир йирингли холангит шошилинч гепатобилиар жарроҳликнинг энг оғир ҳолатларидан бири бўлиб, антибактериал терапия ва миниинвазив усуллар тараққиётига қарамай, унда асоратлар ва ўлим кўрсаткичлари юқори даражада сақланиб қолмоқда. Қониқарсиз натижаларга олиб келувчи асосий омилларни аниқлаш даволаш тактикасини оптималлаштириш учун зарур. Шу боис холангит ривожланиши сабабларини ва ноқулай оқибатлар омилларини тизимли таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эга