Abstract
Ушбу тезисда муаллифнинг маъмурий преюдицияли жиноятларни квалификация қилиш масалалари юзасидан айрим мулоҳазалари баён қилинган. Иштирокчиликда жуда хавфли жиноятлар содир этилиши, жиноятни амалга ошириш режасининг пухта ишлаб чиқилганлиги, жиноятни фош қилишнинг қийинлиги ва бошқа қатор муаммолар келиб чиқади. Қонун чиқарувчи орган иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларнинг ана шундай хусусиятларини ҳисобга олиб иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни квалификация қилиш ва жазо тайинлашнинг алоҳида қоидаларини ишлаб чиққан.
Муаллифга кўра МЖТКда ЖКдаги каби иштирокчиликка бағишланган иштирокчилик тушунчаси, иштирокчиларининг турлари, иштирокчиликнинг шакллари, иштирокчиликда содир этганлик учун жавобгарлик доираси, дахлдорлик каби алоҳида нормалар мавжуд эмас. Фақатгина 32-модданинг 4-бандида “ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши” маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида келтириб ўтилган. Бироқ, бир гуруҳ шахслар дейилганида кимлар тушунилишига ойдинлик киритилмаган.
References
Ниёзова С.С. Ўзгалар мулкини иштирокчиликда талон-тарож қилганлик учун жиноий жавобгарлик муаммолари. Ю.ф.н. илм. дар. олиш учун дисс. – Тошкент: ТДЮИ, 2006. – Б. 28.
Мухаммеджанов С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда иштирокчилик институтининг долзарб муаммолари. Юрид. фан. номз. илм. дар. олиш учун ёзил. дисс... – Тошкент: ТДЮИ, 2011. – 158-бет.
Усмоналиев М., Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик – Тошкент: Насаф, 2010. – Б. 273.
Соболев В.В Основание и дефференциация ответсвенности соучастников преступления. Диссертация. – Краснодар, 2000. ст 18.
Новоселов Г.П. Понятие соучастия и признак совместности участия// Российский юридический журнал. – Екатеринбург, 2012. – №6 (87). С. 105.
Наумов С.Н Оценочные признаки соучастия в преступлении. Автореферат. Краснодар, 2009. – 7с.
Пудовочкин Ю.Е. Квалификация преступлений с административной преюдицией // Библиотека криминалиста. 2017. № 2 (31). С. 32.
Холиков Ф. ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ СИЁСАТДА МАЪМУРИЙ ПРЕЮДИЦИЯГА ЭГА БЎЛГАН ЖИНОЯТ НОРМАЛАРИНИ ДЕКРИМИНАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 3. – С. 192-199.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.