Abstract
Остеоартрит (ОА) – сурункали, прогрессия қилувчи бўғим касалликларидан бири бўлиб, аҳолида ногиронлик ва ҳаёт сифати пасайишига олиб келувчи асосий омиллардандир. Унинг патогенезида бўғим тоғайининг парчаланиши ва яллиғланиш элементлари муҳим роль ўйнайди. Аггрекан протеогликанини йўқ қилувчи ADAMTS-4 ва ADAMTS-5 ферментлари остеоартритнинг асосий патоген элементларидан бири сифатида қаралмоқда. Уларнинг даражасини аниқлаш ва клиник ҳолат билан боғлиқлигини ўрганиш – диагностика ва даволаш стратегияларини индивидуаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
