Рақамли технологиялар орқали маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва бунда "KPI" тизимининг аҳамияти.
- 1. аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Хоразм вилояти ҳудудий филиали бош мутахассиси
Description
Рақобат ривожланиб бораётган ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётида инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Бу борада ташкилот (идора, муассаса ва корхона) ва хизматчилар фаолияти самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сонли «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги фармонида ҳам бу соҳага алоҳида урғу қаратилган ва фармонда «Электрон ҳукумат» тизимининг янги босқичи — «Рақамли ҳукумат» тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.[1] Бу борада халқаро тажрибада давлат хизматининг самарадорлик кўрсаткичлари KPI – энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари орқали баҳоланиб келинади.
[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон
Files
303-306 Палванбаев Умидбек Ўктам ўғли.pdf
Files
(895.8 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:a17687bbddfe6e5c2fcf904c148ac4d8
|
895.8 kB | Preview Download |