Abstract
Тез тиббий ёрдам хизмати Соғлиқни сақлаш тизимида ўзига хос ўринни эгаллаб, у шикастланганларга, ўткир хасталикка чалинганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди. Шошилинч шароитлар ёки ушбу шароитнинг пайдо бўлиши учун таҳдидлар юзага келганда сифатли тиббий ёрдам олдиндан ташкил этилган тизим, аниқ белгиланган кўрсатмалар ёки стандартлар асосида яхши тайёргарликдан ўтган малакали тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш муаммолари борасида тез тиббий ёрдам (ТТЁ) кўрсатиш хизматини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.