Abstract
Замонавий ўзбек мусиқасининг таркибий қисмига айланиб улгурган эстрада соҳаси тарихан жуда қисқа муддат ичида шаклланди ва маълум натижаларга эришди. Мақолада ўзбек эстрада санъати соҳаси ташкилий ўзгаришлар билан бирга балки мазмун-моҳият жиҳатлари бўйича ҳам янгиланиб бораётгани, шу билан бирга эстрада мусиқа воситасида энг олижаноб ва муқаддас ҳисобланган Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқат туй-ғуларини ифода этиш, уларни миллионлар қалбига жо этиш имкони мавжудлиги ҳақида сўз юритилади.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.